24 Ноя 2022

Президент қарорининг ижроси мониторинг қилинмоқда

Президент қарорининг ижроси  мониторинг қилинмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 февралда имзолаган “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш мақсадида вилоятда бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ Қизилтепа туманидаги “Янги аср” фермер хўжалигида замонавий томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш тизими орқали чорва озуқасини етиштириш жараёларни билан танишди.

Хўжаликда жами 1000 гектар ер майдони бўлиб, бугунги кунга қадар 500 гектарига замонавий томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш тизими йўлга қўйилди. Соддароқ қилиб айтганда, узоқ йиллар давомида муомаладан чиққан ер майдонлари қайта муомалага киритилди. Яъни, ўзлаштирилди. Қолган 500 гектарида ўзлаштирилиш ишлари давом этмоқда.

Мониторинг жараёнларида вилоятда чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик тармоқларида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳам кўриб чиқилади.


Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати