25 Май 2016

3000 ТОШБАҚАНИНГ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛИШИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ.

3000 ТОШБАҚАНИНГ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛИШИГА  ЧЕК ҚЎЙИЛДИ.

Март-апрелда тошбақаларни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқишга бўлган бир неча уринишга барҳам берилди. 

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика инспекцияси («Давбионазорат») инспекторлари чегара ва божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда март-апрель ойларида Ўрта Осиё тошбақалари (Testudo (Agrionemys) horsfieldii)ни Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетишга бўлган бир неча уринишларга барҳам берилди.

Тезкор чора-тадбирлар жараёнида 2949 бош тошбақа олиб қўйилди, дея хабар қилди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Барча тошбақалар ихтисослашган питомникка жойлаштирилди. У ерда мазкур турдаги жониворлар яшаши учун барча шароитлар яратилган.

Фанлар академияси тавсиясига кўра қутқариб қолинган тошбақаларнинг бир қисми табиий яшаш ҳудудига қўйиб юборилади.

 

Манбаа: «Газета.uz»