26 Июн 2020

Талабалар учун амалиёт ташкил этилди

Талабалар учун амалиёт ташкил этилди

Маълумки, ҳар бир соҳани етук кадрлар билан таъминлашда амалиёт ва тажриба муҳим аҳамият касб этади. 

Шу мақсадда қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабаларини ишлаб чиқаришга йўналтириш бўйича амалиёт ташкил этилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг буйруғи асосида 1-босқич талабалари 2 ҳафталик, 2-босқич талабалар эса 6 ҳафталик ҳажмда ҳудудий ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига амалиёт ўташ учун юборилди. 

Филиал директори Адилбай Есимбетовнинг таъкидлашича, талабалар фақат назарий билимлар билан чекланиб қолмаслиги керак, айниқса бу соҳада амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиш ҳар бир талаба учун ўта муҳим босқич ҳисобланади. 

Шу боис, мазкур амалиёт жараёнлари сифатли ўтишини қатъий назорат қилиш ва онлайн тарзда мунтазам кузатиб бориш муҳим.

Шунингдек, филиал директори амалиётни ўташ жараёнида санитария-гигиена қоидаларига қатъй амал қилиниши лозимлигини эслатиб ўтди. 

Ҳар бир талаба назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашда масъулият билан ёндашишига умид билдирди.



Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати