19 Окт 2021

Семинарда долзарб масалалар муҳокама қилинди

Семинарда долзарб масалалар муҳокама қилинди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида адлия соҳаси мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров, қўмита юридик бошқарма ходимлари, ҳудудлардаги соҳа вакиллари ҳамда туман ва шаҳар адлия бўлимлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сонли ҳамда 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли Қарорлари ижроси муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар давомида “ijro.gov.uz” тизими ҳамда “E-huquqshunos” модулидан самарали фойдаланишни кенг жорий этиш ва унинг ўзига хос афзалликлари хусусида сўз юритилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати