9 Окт 2023
Жорий йилнинг 3-8 октябр кунлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобилов бошчилигидаги делегация Германия Федерациясининг Бавария федератив ерига ташриф буюрди. Ташрифлар давомида делегация Бавария Озиқ-овқат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг таклифига биноан Вайнстефан Триздорф амалий фанлар университетида бўлиб Университетнинг ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди. Делегация раҳбари Баҳромжон Норқобилов Университет Президенти профессор Эрик Волиет билан расмий учрашув ташкил этди.
Учрашувлар давомида Қўмита тасарруфидаги олий таълим муассасалари билан Вайнстефан Триздорф амалий фанлар университети ўртасида профессор-ўқитувчилар алмашинуви, академик мобиллик дастурлари, қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш ва бошқа йўналишларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
ҚЎМИТА ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА БАВАРИЯ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ