Координаторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

1.   Миллий координаторларнинг фаолияти Давлат ветеринария қўмитаси раиси ўринбосари - ХЭБнинг доимий делегати (кейинги ўринларда делегат) раҳбарлиги остида амалга оширилади.

2.   Миллий координаторлар томонидан ХЭБга тақдим этиладиган ҳар қандай маълумотлар делегат томонидан тасдиқлангандан сўнг тақдим этилади.

3.   Миллий координаторлар ўзининг йўналиши бўйича қуйидагиларни амалга оширади:

-       ҳайвонларнинг тегишли касалликлари бўйича тўғри ва аниқ маълумотларни тўплаш ва тахлил қилиб бориш;

-       ХЭБнинг ҳайвонлар соғлиғи бўйича маълумотлар департаменти билан бевосита алоқа ўрнатиш;

-       WAHIS электрон тизимидан самарали ва мақсадли фойдаланиш;

-       ХЭБга белгиланган муддатларда (тезкор ахборот, ярим йиллик ҳисоботлар ва йиллик саволномалар ва бошқалар) тегишли маълумотларни (ҳисоботларни) WAHIS электрон тизими орқали белгиланган тартиб ва муддатларда тақдим этиб бориш;

-       экспертлар тармоғини жорий қилиш ёки мавжуд тармоқ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

-       алоқадор доирада фаолият олиб борувчи ташкилотлар ва масъул шахслар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

-    алоқадор масалалар юзасидан ХЭБнинг илмий-техник департаменти ва ҳайвонлар соғлиғи бўйича маълумотлар департаменти ҳамда тегишли ишчи гуруҳлари билан бевосита алоқа ўрнатиш;

-       ХЭБнинг ишчи гуруҳлари, ҳайвонларнинг касалликлари бўйича илмий комиссиясининг ҳисоботларини ва бошқа тегишли ахборотларни бевосита олиш ҳамда маслаҳат (консультация) ишларини жорий қилиш ва доимий фаолиятини таъминлаш;

-       Қўмита раҳбарияти ва делегатнинг ХЭБ йиғилишларида иштироки учун лозим бўладиган тегишли маълумотларни тайёрлаб белгиланган муддатларда тақдим этиш;

-       мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ечими бўйича қўмита раҳбарияти ва делегатга таклиф киритиш;

-     ветеринария қонунчилигини халқаро меъёрлар ҳамда ХЭБ тавсияларига мувофиқлаштириб бориш бўйича қўмита раҳбарияти ва делегатга таклифлар киритиш;

-       тавсиялар ишлаб чиқиш;

-       назарий ва амалий ўқув семинарлари ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўриш;

-       ва  бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган ҳаракатларни амалга ошириш.

4.   Миллий координаторлар амалга оширган ишлари тўғрисида делегатга ҳар чорак якуни билан ёзма ахборот киритиб боради.