2 Фев 2023
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Коррупцияга қарши ички назорат бўлими масъуллари томонидан Сурхондарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида семинар-тренинг ўтказилди.
Қўмита Раисининг 18.01.2023 даги 7-сонли хизмат сафари тўғрисидаги қарорига асосан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Кариев Камил Исраилович ва бўлим бош мутахассиси Камбаров Азмиддин Умарович хизмат сафари доирасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги билан яқиндан танишиб, семинарлар ўтказмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида туман бўлимлари билан ZOOM платформаси орқали видеоконференция ташкил этилиб, қўмита раҳбарияти томонидан туманлардаги бўлимлар ҳамда ходимлар иштирокида коррупциянинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли кўрсатмалар берди.
Мутасаддилар томонидан Коррупциянинг оқибатлари ҳақида видеоматериаллар тақдим этилиб, барча туман бўлимларига етказиб берилди.
Шунингдек, мутасаддилар томонидан иш жараёни ҳамда амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Тегишли меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, қўмитада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Сурхондарёда коррупцияга қарши кураш мавзусига доир тадбир ташкил этилди