21 Июн 2022

Сирдарёда ветеринария мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Сирдарёда ветеринария мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди
Сирдарё вилояти Монамарказида туман ва шахар ветеринария мутахассисларига Туркия давлатидан келган мутахассислар томонидан чорва молларини тўғри озиқлантириш, аҳолини чорвачиликда даромадини кўпайтириш ва наслчилик ишларини яхшилаш мавзусида ўкув семинари ўтказилди.

Уеминар давомида соҳада яратилаётган имкониятлар, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озуқа базасини мустахкамлаш, наслчилик-селекция ишларини яхшилаш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбирда чорвачиликда қорамоллар зотини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда эришилаётган натижалар, сунъий уруғлантиришнинг муҳим жиҳатлари шунингдек, эпизоотик барқарорликни сақлаш ва ветеринар осойишталикни таъминлаш масалалари хусусида ҳам сўз юритилди.