5 Июн 2024
Филиалга Қозоғистоннинг Топ-500га кирувчи Шимкент шаҳридаги Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур мухторияти Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг фахрий профессори, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси академиги Ж.Паржанов ташриф буюрган эди.
Қозоғистонлик академик филиал раҳбарияти билан олиб борилган музокаралардан сўнг, «Зооинженерия» йўналишининг 2-босқич 206-гуруҳ талабаларига дарс ўтиб бошлади. Жумладан, «Йилқичилик ва туячилик» фанидан олиб борилган маърузалар давомида талабаларга тегишли мавзуларда тўлақонли маълумотлар тақдим этилиши билан бирга, қўшимча тарзда Қозоғистондаги наслли йилқилар ва уларнинг парвариши, йилқи чорвачилигининг ривожланиш босқичлари, зотдор отларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиб келаётгани хусусида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.
— Қорақалпоғистон Республикасига илк сафаримни айнан ушбу филиалдан бошладим, боиси, бу ерда зооинженерия юналиши бўйича рақобатбардош кадрлар таҳсил олмоқда— дейди академик Ж.Паржанов —ёшларнинг билимга чанқоқлиги, бўлажак касбига бўлган меҳрини мамнуният билан қайд этишим мумкин. Филиал билан ҳамкорликни янада кенгайтириб, келгусида халқаро илмий лойиҳалар ва илмий конференсияларда биргаликда фаолият олиб бориш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш каби муҳим масалаларни муҳокама қилдик.
Муҳими талабалар янги билимларини ўзлаштириб, Қозоғистонлик академик билан фикр алмашиш бахтига мушарраф бўлди.
Қозоғистонлик академик филиал талабаларининг билимга чанқоқлигини эътироф этди