6 Июн 2023

Қорақалпоғистонда профилактик тадбирлар давом этмоқда

Қорақалпоғистонда профилактик тадбирлар давом этмоқда
Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ҳудудларда ҳайвонларнинг юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси  Чимбой, Кегейли, Шўмонай, Қонликўл, Тўрткўл, Елликқалъа, Беруний туманлари ва Нукус шахри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари аҳоли ҳонадонларидаги чорва молларни "куйдирги" ва "оқсил",  ит ва мушукларни "қутириш" касаллигига қарши профлактик эмлаш тадбирлари олиб боришмокда.

Шунингдек,  ветеринария ходимлари томонидан аҳолига ҳайвонлардан одамларга ўтадиган ўта хавфли ва юқумли касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.