16 Янв 2023

Навоий вилоятидаги чорвачилик хўжаликларида чорва қишлови ўрганилмоқда

Навоий вилоятидаги чорвачилик хўжаликларида чорва қишлови ўрганилмоқда
Қишнинг аномал совуқ кунларида ҳайвонларни асраш мақсадида ветеринария бошқарма ва унинг тизим ташкилотлари томонидан чорвадорлар штабларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Навоий вилоят ва туманларида ҳам 2022-2023 йил чорва қишловини бетолфат ўтказиш ва аномал совуқ таъсирини юмшатиш штаби ташкил этилган.

     Навоий вилоят ва туманидаги чорвачилик фермер хўжаликларида қишлов мавсумига тайёргарлиги, қишлов мавсумини беталофат ўтказиш чораларини кўриш, отарларга мутахассисларни сафарбар этиш, жойларда майда шохли моллар ҳолатини кўздан кечириш, хашакларни майдалаш, кучли озуқалар сотиб олиш, қишлов жойларига жўнатиш  ишлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
    
    Шунингдек, фермер хўжаликлари томонидан қишлов мавсуми учун етарли даражада дағал хашак жамғарилган, кучли озуқа заҳиралари яратилганлиги, чўпонларга яратилган шароитлар, уларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан  тўлиқ таъминланганлигига эътибор қаратилиб, ветеринария мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди.