25 Ноя 2022
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 февралда имзолаган “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш мақсадида вилоятда бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ Қизилтепа туманидаги Зармитан, Работ ва Азизобод маҳалла фуқаролари йиғинларида 50 бошдан 100 бошгача чорва моллари парваришлаб келаётган хонадонларда бўлди. Уларга кўрсатилаётган зооветеринария сервис хизматлари батафсил ўрганилди. Шунингдек, қорамол парваришида зоогигиена, ветеринария-санитария қоидалари таништирилди ва бу борадаги энг сўнгги ишланмалар қўлланмалари тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳнинг чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик тармоқларида амалга оширилаётган ишлар таҳлили бўйича ўрганишлари давом этмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати
Хонадон чорвачилигига кўрсатилаётган сервис хизматлари ўрганилди