18 Янв 2023

Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди

Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди
Андижон вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг муаммолари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида Чимбулоқ, Гарагура, Етмишмерган, Кўприкбоши, Солпи, Уч-кўча МФЙ ларда яшовчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, ушбу хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кўмир етказиб берилди.