30 Янв 2023
Навоий вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ойбек Низомов Томди ва Учқудуқ туманларидаги ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябръ куни Ҳалқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, туман ҳокимлари ҳамда туман ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида масъуллар бандлиги таъминланмаган ёшлар билан учрашиб уларга ёшлар бандлигини таъминлаш дастури мазмун-моҳияти, қўйчилик ва эчкичиликни ташкил этиш истагини билдирган ёшларга имтиёз ва имкониятлар яратилаётганлиги бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди.
Ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда