25 Ноя 2022

Европа Иттифоқининг савдога оид ёрдами дастури доирасида семинар бўлиб ўтди

Европа Иттифоқининг савдога оид ёрдами дастури доирасида семинар бўлиб ўтди
Пойтахтимизнинг “Hilton” мехмонхонаси анжуманлар залида Европа Иттифоқининг савдога оид ёрдами дастури доирасида “Ўзбекистоннинг жахон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда ЖСТ (WTO) вакили Кемрадж Рамфул томонидан сифат ва рақобатбардошлик, халқаро ва миллий стандартлар, техник регламентлар, метрология, синов, бошқарув тизими ва аккредитация бўйича умумий маълумотлар берилди.

Маъруза якунида Ўзбекистондаги синов лабораториялар бўйича савол-жавоблар ва муҳокамалар қилинди.