20 Янв 2023

Қашқадарёда чорва молларининг озуқа базаси ўрганилмоқда

Қашқадарёда чорва молларининг озуқа базаси ўрганилмоқда
Жумладан, Қашқадарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан қишги мавсумдан беталофат чиқиш мақсадида ҳудудлардаги фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги  чорва молларининг озуқа базасини ўрганиб чиқишмоқда.

Ишчи гуруҳ Қамаши тумани Қизилтепа МФЙ даги “Муродов Раҳматулло Мавлонович” МЧЖ да чорвадорлар билан давра суҳбатлари ўтказишди. Чорвадорларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларда қўшимча равишда кучли озуқа жамғариш чораларини кўриш кераклиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, чўпонлар ҳолидан хабар олиб, уларни иссиқ кийимлар ҳамда озиқ-овқат  махсулотлари заҳирасини  яратишни ташкил этиш ҳамда чорва моллари сақлайдиган жойларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда боқиш кераклиги бўйича кўрсатмалар берилди.