Бугун туғилган кун
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги бўлим бошлиғи Баҳриддин Раҳмонов 1979 йил 17 майда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида таваллуд топган.
2000 йилда Тошкент давлат аграр университетини зоомуҳандислик йўналиши бўйича тамомлаган.
Дастлабки фаолиятини 2000 йилда Қамаши туманидаги “Шакарбулоқ” фермер хўжалиги ишчиси сифатида бошлаган.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси ҳисобланган Баҳриддин Раҳмонов, шунингдек чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича кўплаб масъул лавозимларда фаолият юритган.
Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда.
PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати