ЁШ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида “Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 4-август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 61-сон баёнига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 2022 йил 4 октябрдаги “Ёш мутахассисларни танлашга оид ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 126-и/ч-сон буйруғи қабул қилинди.
Буйруққа иловасига мувофиқ Ёш мутахассисларни танлаш дастури тасдиқланди.
Дастурда олий таълим муассасалари ҳамда давлат хизмати ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш;
энг салоҳиятли ва билимли битирувчи талабаларни селексия қилиш;
номзодларни стажировка ўташ учун йўналтириш ҳамда “устоз-шогирд” анъанаси асосида тажрибали устоз-менторларга бириктириш;
стажировкани муваффаққиятли якунлаган битирувчиларни танлов (суҳбат) асосида давлат хизматига ишга қабул қилиш тартиблари белгиланди.