21 Фев 2023

Коррупцияга қарши кураш бўйича семинар ўтказилди

Коррупцияга қарши кураш бўйича семинар ўтказилди
Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида Ветеринария  ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан семинар ўтказилди.

Унда коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи К.Кариев, бош мутахассис А.Қамбаров ҳамда Сирдарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳодимлари, туман ва шаҳар бўлимлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.

Семинар соҳада коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви, коррупция омилларини кескин камайтириш чораларига бағишланди.

Шу билан бирга соҳа мутахассислари тизимда ҳар бир ходим виждонан фаолият олиб бориши, иш жараёнида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлигига урғу бераркан, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва бу иллатга қарши мардонавор курашиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Семинар давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бугунги замон талабига айланган муҳим омиллардан экани қайд этиб ўтилди.