22 Фев 2023

Андижон вилоятида коррупцияга қарши кураш бўйича семинар бўлиб ўтди

Андижон вилоятида коррупцияга қарши кураш бўйича семинар бўлиб ўтди
Андижон вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида Ветеринария  ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан семинар ўтказилди.

Унда Ветеринария  ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси коррупцияга қарши ички назорат бўлими вакиллари, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамда туман раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда коррупциянинг зарарли оқибатлари, унга қарши кураш механизмлари ҳақида маърузалар қилинди.