26 Сен 2017
Уй ҳайвонлари электрон маълумотлар базасига киритилади
Ўзбекистонда 2020 йил 1 июлига қадар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳайвонларнинг ягона идентификация тизими жорий этилади. Барча жониворлар (йирик ва майда шохли қорамоллар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туялар, шунингдек кучук ва мушуклар) босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Бу ҳукуматнинг 22 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган.