21 Сен 2020

Тошкент вилояти ветеринар ва чорвадорларига велосипед ва термосумкалар топширилди

Тошкент вилояти ветеринар ва чорвадорларига велосипед ва термосумкалар топширилди

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш, қорамолларни сунъий уруғлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Мазкур тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида жойларда фаолият олиб борувчи ветеринария мутахассислари учун янги имкониятлар яратилмоқда.  

Хусусан, Тошкент вилояти Давлат ветеринария хизмати ходимларига ҳам янги қулайликлар яратилди.  

Вилоят ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш бошқармаси, унинг туман бўлимлари ҳамда худудий “Чорванасл” марказларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ мутахассисларга велосипед ва махсус жиҳозланган термосумкалар топширилди.  

Шунингдек, чекка худудларда жойлашган аҳолига тегишли қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари учун қулайлик яратиш мақсадида техник осеменаторларга зарур асбоб-ускуналар, 98 та сунъий уруғлантириш жамланмалари топширилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати