18 Май 2020

Белгиланган долзарб вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Белгиланган долзарб вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида раиснинг биринчи ўринбосари Ш.Джаббаров бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жорий йил 8 май куни қўмита раиси Б.Норқобилов рахбарлигида ўтказилган видеоконференция йиғилишида муҳокама қилинган қатор масалалар, белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш каби масалалар кун тартибида кўриб чиқилди. 

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, топшириқлари, Вазирлар Мақкамаси қарорлари, топшириқлари, қўмита рахбариятининг қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ижроси ҳам муҳокама қилинди.  

Жойларда эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонлар касалликларига қарши курашиш, чорвачилик ва наслчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, қўмитанинг марказий аппарати ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари ҳамда худудий бошқармаларининг жойларда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан хисоботи тингланди.  

Видеоселектор йиғилишида соҳада юзага келаётган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чоралари ҳамда ишларни тизимли равишда, кенг қамровли тажрибалар асосида ташкил этиш бўйича қатъий топшириқлар берилди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгиланди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати