Бугун туғилган кун
Чимбой тумани ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лаборатория мудири Баян Коптилеўова 1967 йил 15 январда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида таваллуд топган.
1988 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган.
Дастлабки фаолиятини Чимбой тумани ветеринария бўлимида ветеринар-фельдшер сифатида бошлаган.
Шунингдек, Баян Коптилеўова ветеринария ва ветеринария лабораториялари йўналиши бўйича бир қатор лавозимларда фаолият олиб борган.
Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ветеринария-санитария экспертизаси, микробиология ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги лабораторияси мудири лавозимида фаолият юритмоқда.
PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати