7 Авг 2020

Эпизоотик тадбирлар жадал давом эттирилмоқда

Эпизоотик тадбирлар жадал давом эттирилмоқда

Ҳозирда мамлакатимизда амалдаги карантин чекловлари бўйича қатъий назорат олиб борилмоқда. 

Шунга қарамай, худудларда ветеринария мутахассислари томонидан ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари ўтказилмоқда. 

Жумладан, Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан режа асосида ҳайвонларни эмлаш тадбирлари ташкил этилмоқда. 

Жорий йил июль ойи давомида худуд аҳолиси хонадонларидаги 250 бош йирик шохли мол туберкулёз касаллигига, 15 бош йирик шохли мол бруцеллёз касаллигига текширилди.

Шунингдек, 800 бош ит лейшманиоз касаллигига, 800 бош ит дерматомикоз касаллигига, 800 бош цестодоз касаллигига, 40 бош ит-мушук қутуриш касаллигига, 10 бош ит ўлат касаллигига қарши эмланди.  

Ҳозирги кунда мутахассислар томонидан аҳоли ўртасида ҳайвонлар касалликлари бўйича тарғибот ишлари ўтказилиб, эпизоотик тадбирлар жадал давом эттирилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати