21 Апр 2021

Профилактик тадбирлар – жамият саломатлиги гарови!

Профилактик тадбирлар – жамият саломатлиги гарови!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда қўмита масъуллари, мутахассислар ва қўмитанинг вилоят бошқармалари раҳбар-ходимлари иштирок этди. 

Видеоселектор давомида республикамизда баҳорги эпизоотияга қарши профилактик тадбирларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳудудларда самарали ветеринария хизматлари кўрсатиш ҳамда четдан ҳайвонлар юқумли касалликлари кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мулоқот давомида ҳайвонлар касалликларига тезкор ташхис қўйиш, мониторинг ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда Давлат ветеринария хизматига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича мутахассисларга зарур топшириқлар берилди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати